Get Mystery Box with random crypto!

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сирдарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сирдарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Сирдарё вилояти халқ таълими бошқармасида:
— Таълим муассасаларида хавфсизлик ва болалар соғлиғини таъминлаш, соғлом овқатланишни ташкил этиш шўъбаси бошлиғи;

— Гулистон тумани халқ таълими бўлими ахборот технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи;

— Ширин тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларнинг ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудири;

— Сайхунобод тумани халқ таълими бўлими давлат ҳаридлари ва шартномалар бўйича бухгалтери;

— Боёвут тумани халқ таълими бўлими ходимлар билан ҳисоб китоблар бўйича ҳисобчи.

Сирдарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармасида:
— Кадрлар бўйича бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 5 январдан 14 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos