Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилоят филиали вилоят Халқ таълими бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Учқудуқ тумани халқ таълими бўлими марказлашган бухгалтерия иқтисодчиси;

— Томди тумани халқ таълими бўлими маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимояси шўъбаси мудири;

— Нурота тумани 40-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 5 январдан 14 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos