Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали Мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Тупроққалъа тумани мактабгача таълим бўлими бош иқтисодчи
(Ҳужжатлар 10 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади);

— Янгиариқ тумани мактабгача таълим бўлими бош бухгалтер
(Ҳужжатлар 13 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади);

— Хонқа тумани мактабгача таълим бўлими бош иқтисодчи
(Ҳужжатлар 14 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади).

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos