Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят Давлат солиқ бошқармаси билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Қувасой шаҳар давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Ўзбекистон туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos