Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали вилоятдаги ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Хоразм вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:

— Хизматлар соҳасини ривожлантириш ва истеъмол товарлари нархини мониторинг қилиш ва инновациялар бўлими бош мутахассиси

Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси:

— Таълим сифати мониторинги бўлими бош мутахасссиси

Хоразм вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:

— Шовот туман бўлими бухгалтер

Хоразм вилояти мактабгача таълим бошқармаси:

— Болалар саломатлигини таъминлаш ва ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими 1-тоифали мутахассиси

Хива шаҳар мактабгача таълим бўлими:

— Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари бўйича мутахассис

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos