Get Mystery Box with random crypto!

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ муста | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Бандихон тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўлими Етакчи мутахассиси;

— Сариосиё тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими Хотин-қизларнинг ижтимоий сиёсий фаолиятини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси;

— Термиз тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими Бош мутахассиси;

— Бойсун тумани маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими Ободонлаштириш,томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича бош мутахассиси;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Шеробод туман бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Музработ тумани 38 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси Бандихон туман бўлими бошлиғи;

— Узун тумани халқ таълими бўлими бош бухгалтери;

— Олтинсой тумани халқ таълими бўлими Бош иқтисодчиси;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 январгача декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos