Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Ташкилий ва ижро интизоми назорати шўъбаси бош мутахассиси.

Тошкент вилояти бўйича ғазначилик бошқармаси:
— Нурафшон шаҳар бўйича - Ғазначилик бўлинмаси бошлиғи.

Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент вилоят бошқармаси:
— Ёшлар ишлари агентлиги Паркент тумани бўлими - Ёшларга оид дастурлар ва лойиҳаларни амалга ошириш бўйича мутахассиси.

Тошкент вилояти мактабгача таълим бошқармаси:
— Янгийўл шаҳар мактабгача таълим бўлими мудири.

Тошкент вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Таълим муассасаларини молиявий таъминлаш бўлими бош иқтисодчи.

— Зангиота тумани ҳокимлиги молия бўлими - Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини молиявий таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчи.

— Қибрай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси мудири.

Транспорт вазирлиги Тошкент вилоят транспорт бошкармаси:
— Иқтисодиёт ва тариф нарх сиёсати бош мутахассиси.

Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Таълим муассасаларида хавсизлик ва болалар соғлиғини таъминлаш, соғлом овқатланишни ташкил етиш шўбаси фаолиятини ташкил етиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos