Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Наманган вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тизимида:

— Бошқарманинг қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўлими бош мутахассис;

— Уйчи туман бўлими ходимлар, хужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис;

— Тўрақўрғон туман бўлими боғдорчилик, узумчилик, сабзавод полизчилик, ва иссиқхона хўжаликларини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

— Тўрақўрғон туман бўлими ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича бошлиқ ўринбосари.

Наманган вилояти Бандлик бош бошқармаси тизимида:

— Наманган тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқи инспектори ёрдамчиси;

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси:

— Чуст тумани 21-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Чуст тумани 11-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Наманган тумани халқ таълими бўлими бош иқтисодчи.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 29 декабрдан 2022 йил 7 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos