Get Mystery Box with random crypto!

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Бухоро вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали ҳудуддаги корхона ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Бухро вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Когон шахри халқ таълими бўлими бош ҳисобчи.

— Ромитан тумани 37-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

— Пешку тумани халқ таълими бўлими Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мутахассиси.

— Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Маънавий-ахлоқий тарбия ва мактабдан ташқари таълим бўлими бош мутахассиси.

— Бухоро вилояти халқ таълими бошқармаси Методик хизмат бўлими аниқ фанлар методисти.

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси:
— Табиий монополияларни тартибга солиш, нарх ва тарифлар ва улар йўлланилишини назорат қилиш бўлими бош мутахассиси.

Шофиркон туман ҳокимлиги:
— Шофиркон тумани ҳокимлиги апппарати ташкилий-кадрлар гуруҳи етакчи мутахассиси.

Бухоро шаҳар Маданият бўлими:
— Бўлим мудири.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 29 декабрдан 2022 йил 7 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos