Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси:
— Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги Бош бухгалтери.

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:
— Кегейли тумани Халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;

— Қўнғирот тумани халқ таълими бўлими Маънавий-ахлоқий тарбия ва болаларни ижтимоий ҳимоялаш шўъбаси мудири;

— Бўзатов тумани Халқ таълими бўлими Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати бухгалтери (материал бойликлар бўйича);

— Бўзатов тумани халқ таълими бўлими Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси;

— Амударё тумани халқ таълими бўлими Ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш шўъбаси бош мутахассиси;

— Мўйноқ тумани халқ талқ таълими бўлими Бош бухгалтери;

— Амударё тумани 37-Умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Тўрткўл тумани 49-умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 4 январигача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos