Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси тизимида:
— Кармана туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Кармана туман давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Конимех туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масъул);

— Томди туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул).

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Навоий вилоят бошқармасида:
— Кадрлар бўлими бош инспектори.

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Томди тумани 17-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Навоий вилояти Маданият бошқармасида:
— Маданият муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2022 йил 4 январгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos