Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси вилоят бошқармаси:
— Данғара тумани Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспексияси бошлиғи.

Мактабгача таълим бошқармаси:
— Фарғона тумани мактабгача таълим бўлими кадрлар бўйича мутахассиси.

Статистика бошқармаси:
— Бошқарманинг турмуш даражаси статистикаси ва уй ҳўжаликлари бўлими мутахассиси.

Қўштепа тумани ҳокимлиги:
— Болаларни ҳимоя қилиш масалалари шўъбаси бош мутахассиси.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Қувасой шаҳар бўлими ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи бош мутахассиси;

— Ўзбекистон тумани бўлими хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш бўйича бош мутахассиси.

Халқ таълими бошқармаси:
— Қувасой шаҳар халқ таълими бўлими педагогик психологик ташхис фаолиятини ташкил этиш шўъбаси методисти;

— Марғилон шаҳар 14-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Марғилон шаҳар 31-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Ёзёвон тумани 13-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 11 декабрдан 20 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos