Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:
— Чимбой тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

— Тахиатош тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари;

— Нукус шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси:
— Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш бўйича мутахассиси (0,5 ставка);

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 11 декабрдан 20 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos