Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Косонсой тумани 15-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Норин тумани 11-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Поп тумани 16-сонли умумий ўрта таълим мактаб директри;

— Мингбулоқ тумани 46-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Учқўрғон тумани 11-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Давлатобод тумани бўлим мудири;

— Наманган тумани марказлашган молиявий ҳисобчилик хизмати иқтисодчи;

— Наманган тумани марказлашган молиявий ҳисобчилик хизмати бош иқтисодчи.

Наманган вилояти Солиқ бошқармаси тизимида:
— Чортоқ туман ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Чортоқ туман жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори;

— Наманган туман юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Вилоят бошқармаси Қўшилган қиймат солиғи маъмурчилиги бўлими бош инспектори;

— Тўрақўрғон туман бош бухгалтери;

— Чортоқ туман сайёр солиқ текширувлари шўъбаси катта инспектори;

— Учқўрғон туман шахсий карточкалар ҳисобини юритиш шўъбаси бош инспектори;

— Наманган шаҳар ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими катта инспектори (3-секторга масъул) 0,5 ставка;

— Поп туман Шахсий карточкалар ҳисобини юритиш шўъбаси бош инспектори.

Наманган вилояти бандлик бошқармаси тизимида:
— Учқўрғон тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

— Уйчи тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори;

Наманган вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида:
— Норин тумани бўлими "Ижтимоий химоя ягона реестри" орқали давлат хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъба мудири;

— Наманган шаҳар бўлими Ижтимоий ягона рестр шўбаси етакчи мутахассис;

— Чуст тумани "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" орқали давлат ижтимоий хизматлари ва ёрдамини тақдим этиш шўъбаси етакчи инспектор;

— Уйчи тумани Пенсия, нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш )ва тўловларни ташкил қилиш шўъбаси катта инспектор;

— Наманган шаҳар Пенсия нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш (қайта ҳисоблаш) ва тўловларни ташкил қилиш шўбаси мудири;

— Наманган шаҳар Ижтимоий ягона рестр шўбаси бош мутахассис;

Наманган вилояти Молия бошқармаси тизимида:
— Янги Наманган тумани ҳокимлиги молия бўлими мудирининг биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи.

— Уйчи тумани бюджет даромадлар базасини мустахкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бошлиғи.

Наманган вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимида:
— Поп тумани мактабгача таълим бўлими мудири.

— Давлатобод тумани ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйча мутахассис.

Наманган вилояти Қишлоқ хўжалигибошқармаси тизимида:
— Уйчи туман қишлоқ хўжалиги бўлими Ходимлар, хужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассис.

— Бошқарманинг қишлоқ хўжалиги соҳасига инвестицияларни жалб этиш ва уларнинг мониторингини юритиш бўлими бош мутахассис.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 09 декабрдан 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos