Get Mystery Box with random crypto!

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Фарғона вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Фарғона вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Халқ таълими бошқармаси:
— Марғилон шаҳар 29-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори.

Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Бувайда тумани қишлоқ хўжалиги бўлими қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш бўйича етакчи мутахассиси.

Давлат солиқ бошқармаси:
— Қўқон шаҳар давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори;

— Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи;

— Ўзбекистон тумани давлат солиқ инспекцияси камерал солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 17 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos