Get Mystery Box with random crypto!

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Самарқанд вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди.

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Самарқанд вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Самарқанд вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Бошқарманинг Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Самарқанд туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Булунғур туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш ва мувофиқлаштириш бўйича бош мутахассиси;

— Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш бўйича ўринбосари;

— Тойлоқ туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бухгалтер (0.5);

— Тойлоқ туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Оқдарё туман маҳалла ва оилани қўллаб қувватлаш бўлими - Бош мутахассиси.

Самарқанд вилояти Мактабгача таълим бошқармаси:
— Бошқарманинг Давлат-хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш ва мониторинг бўлими;

— Самарқанд шаҳар мактабгача таълим бўлими - Ахборот коммуникация техналогияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Қўшработ тумани мактабгача таълим бўлими - Давлат харидлари ва шартномалар бўйича бухгалтер;

— Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими - Таълим-тарбия сифатини таъминлаш ва методик хизматни ташкил этиш шўъбаси мудири;

— Нарпай тумани мактабгача таълим бўлими - Ахборот коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича мутахассиси;

— Булунғур тумани мактабгача таълим бўлими - Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича бухгалтер;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Иқтисодчиси;

— Пахтачи тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Ҳисобчиси;

— Самарқанд тумани мактабгача таълим бўлими - Марказлашган молия-бухгалтерия хизмати Бош ҳисобчи ўринбосари.

Самарқанд вилояти Халқ таълими бошқармаси:
— Пастдаргом туман 123 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Нуробод туман ҳокимлиги:
— Туман ҳокимлиги - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича 1-тоифали мутахассиси.

Самарқанд вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси:
— Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат инспекцияси - Етакчи мутахассиси;

— Чиқинди билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўлими - Бўлим бошлиғи.

Самарқанд вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Нарпай тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими - Ходимлар, ҳужжатлар, ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилоят Ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси:
— Қўшработ тумани бўлими - Ахборот-коммуникация технологиялари бўйича етакчи мутахассиси.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Молия бош бошқармаси:
— Нарпай тумани ҳокимлиги молия бўлими - Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш сектори бош мутахассиси.


Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 9 декабрдан 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos