Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилояти бошқармасида:
— Ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассис;

— Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис.

Навоий вилояти Статистика бошқармаси ва унинг тизимида:
— Ишбилармонлик муҳити кузатувлари тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Нурота тумани статистика бўлими бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 09 декабрдан 18 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos