Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилояти ҳокимлиги молия бош бошқармаси:
— Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари-Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бошлиғи.

Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Жиззах вилоят бошқармаси:
— Пахтакор туман бўлими бошлиғи.

Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси:
— Арнасой туманидаги 6-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Зафаробод тумани мактабгача таълим бўлими бош бухгалтер ўринбосари.

Жиззах вилояти Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаси:
— Фориш тумани бўлим бошлиғи.

Жиззах вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Фориш туман бўлими бошлиғи ўринбосари;

Жиззах вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқармаси:
— Фориш туман бўлими ветеринария шифокори;

— Фориш туман бўлими участка мудири;

— Зомин туман бўлими Хайвонлар соғлиғини ҳимоя қилиш,озиқ овқат хафсизлиги диагностика ишлари мутахассиси.

Жиззах вилояти ҳудудий "Чорванасл" маркази:
— Зафаробод тумани етакчи мутахассиси;

— Зомин тумани етакчи мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 17 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos