Get Mystery Box with random crypto!

Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратидаги вакант л | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Инновацион ривожланиш вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Коррупцияга қарши курашиш назорати ва ички аудит хизмати бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 8 декабрдан 17 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos