Get Mystery Box with random crypto!

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қашқадарё вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Шаҳрисабз тумани 60 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:

— Мактаб директори;

Шаҳрисабз тумани 64 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:

— Мактаб директори;

Яккабоғ тумани 70 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:

— Мактаб директори;

Касби тумани 51 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:

— Мактаб директори;

Миришкор тумани 24 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:

— Мактаб директори;

Китоб тумани 48 -сонли умумий ўрта таълим мактаб:

— Мактаб директори;

Касби тумани халқ таълими бўлими:

— Мудир ўринбосари;

Яккабоғ тумани халқ таълими бўлими:

— Иқтисодчи;

— Жисмоний ва юридик шахслар билан ишлаш бўлими мутахассиси;

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси:

— Шаҳрисабз шаҳар бўлим бошлиғи;

— Шаҳрисабз шаҳар беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассис;

— Косон тумани ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:

— Муборак тумани бўлими Ободонлаштириш томорқа ва тадбиркорлик масалалари гуруҳи бош мутахассиси;

Муборак тумани ҳокимлиги:

— Болаларни ҳимоя қилиш шўъбаси бош мутахассиси;

Маданият бошқармаси:

— Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими етакчи мутахассиси;

Яккабоғ ихтисослашган давлат ўрмон хўжалиги:

— Ўрмон хўжалиги муҳандиси;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos