Get Mystery Box with random crypto!

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Навоий вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танловлар эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Навоий вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

Навоий вилояти Давлат солиқ бошқармаси ва унинг тизимида:
— Сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бошлиғи ўринбосари;

— Қизилтепа туман давлат солиқ инспекцияси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи;

— Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси ҳисобни юритиш ва бюджет даромадларини прогнозлаштириш бўлими бошлиғи;

— Навбаҳор туман давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи;

— Нурота туман давлат солиқ инспекцияси ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи;

— Нурота туман давлат солиқ инспекцияси солиқ назорати бўлими бошлиғи;

— Нурота туман давлат солиқ инспекцияси юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Навоий вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Навоий шаҳар халқ таълими бўлими марказлашган молия бухгалтерияси бош иқтисодчиси;

— Навоий вилояти Ғозғон шаҳар 2-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

— Навоий вилояти Томди тумани 7-сонли умумий ўрта таълим мактаби директори.

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги Навоий вилоят бошқармаси тизимида:
— Қизилтепа туман бўлими ёшлар бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлигини ривожлантириш бўйича мутахассиси.

Навоий вилояти Бандлик бош бошқармасида:
— Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағларидан самарали ва мақсадли фойдаланиш шўъбаси бошлиғи.

Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси тизимида:
— Учқудуқ тумани қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи ўринбосари - Қишлоқ хўжалиги экинлари ва ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича.

Навоий вилояти Мактабгача таълим бошқармаси тизимида:
— Нурота туман мактабгача таълим бўлими мудири.

Навоий вилоят Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошкармаси тизимида:
— Конимех туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 07 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos