Get Mystery Box with random crypto!

#Андижон вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танл | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Андижон вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Андижон вилояти молия бош бошқармаси:
— Балиқчи тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассис;

— Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги молия бўлими Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш шўъбаси бош мутахассис;

— Избоскан тумани ҳокимлиги молия бўлими Ободонлаштириш, коммунал ва йўл хўжалигини ривожлантириш тадбирларини маблағ билан таъминлаш шўъбаси бош иқтисодчиси;

Андижон вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Андижон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Иқтисодий тахлил хисоб - китоб шартномавий муносабатлар бўйича етакчи мутахассис;

— Бўстон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими Молиявий ва шартномавий муносабатлар масалалари бўйича етакчи мутахассис;

Андижон вилояти Иқтисодий тараққиёт ва камбағилликни қисқартириш бош бошқармаси:
— Камбағалликни қисқартириш,ахоли турмуш даражасини ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш бўлими бош мутахассис;

Андижон вилояти статистика бошқармаси:
— Жалақудуқ тумани статистика бўлими етакчи мутахассис;

— Хўжаобод тумани статистика бўлими бошлиғи;

— Шахрихон тумани статистика бўлими бош мутахассис;

Андижон вилояти халқ таълими бошқармаси:
— Шаҳрихон тумани 55 -сонли умумий ўрта таълим мактаби директори;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 7 декабрдан 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos