Get Mystery Box with random crypto!

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Хоразм вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Хоразм вилоят филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Хоразм вилояти статистика бошқармаси:
— Хазорасп тумани статистика бўлими бошлиғи

Тупроққалъа тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими:
— Бошлиқ ўринбосари, ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича

Гурлан тумани ҳокимлиги молия бўлими:
— Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири

Хива тумани ҳокимлиги молия бўлими:
— Бюджет даромадлари базасини мустахкамлаш ва бюджетлараро муносабатлар бўлими бош мутахассиси

Хива туман давлат солиқ инспекцияси:
— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими бошлиғи

— Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими Давлат катта солиқ инспектори

Хива шаҳар давлат солиқ инспекцияси:
— Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш Давлат солиқ бош инспектори

Хазорасп туман давлат солиқ инспекцияси:
— Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (3-секторга масъул)

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 16 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos