Get Mystery Box with random crypto!

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Наманган вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали вилоятдаги давлат органлари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Наманган вилояти Халқ таълими бошқармаси тизимида:
— Косонсой тумани 9-сонли умумий ўрта таълим мактаб директори;

— Наманган тумани халқ таълими бўлими ўқув тарбия жараёнларини методик таъминлаш шўъбаси методисти (аниқ фан);

Наманган вилояти Солиқ бошқармаси тизимида:
— Чортоқ тумани давлат солиқ инспекцияси жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бош инспектори;

— Чуст туман давлат солиқ инспекцияси Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Чортоқ туман давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текшируви шўъбаси бўлим бошлиғи;

— Вилояти давлат солиқ бошқармаси Юридик шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи ўринбосари;

— Янги Наманган туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори (1-секторга масул) 0,5 ставка;

— Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими Давлат солиқ катта инспектори 0,5 ставкада (2-секторга масъул);

— Наманган шаҳар давлат солиқ инспекцияси Камерал солиқ текшируви шўъбаси Давлат бош солиқ инспектори;

— Давлатобод тумани давлат солиқ инспекцияси Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

— Янги Наманган туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (4-секторга масул) 0,5 ставка;

— Янги Наманган туман давлат солиқ инспекцияси Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш секторида ишларни ташкил қилиш бўлими давлат солиқ катта инспектори (2-секторга масул) 0,5 ставка;

— Чортоқ туман давлат солиқ инспекцияси Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш шўъбаси бошлиғи;

— Вилояти давлат солиқ бошқармаси Камерал солиқ текширувлари шўъбаси давлат солиқ бош инспектори;

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Наманган вилояти бошқармаси тизимида:
— Зарарли организмларни прогнозлаштириш ва мониторинг қилиш бўлими етакчи мутахассис.

Наманган вилояти Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси тизимида:
— Наманган шаҳар бўлими Пенсия нафақа ва бошқа тўловларни тайинлаш ва тўловларни ташкил этиш шўъбаси.

Наманган вилояти Молия бошқармаси тизимида:
— Наманган шаҳри ҳокимлиги молия бўлими Маҳаллий бюджетни шакиллантириш ва бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш бўлими бош иқтисодчи.

Наманган вилояти Ёшлар ишлари агентлиги тизимида:
— Ёшлар ишлари агентлиги Тўрақўрғон тумани бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 02 декабрдан 11 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos