Get Mystery Box with random crypto!

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қил | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Тошкент_вилоятидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали бир қатор ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларига очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Тошкент вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси:
—Нурафшон шаҳар туризм ва спорт бўлими бошлиғи.

Тошкент вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Ўртачирчиқ туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими етакчи мутахассиси.

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси:
— Олмалиқ шаҳар бўлими - Кўп квартирали уйни бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш бўйича бош мутахассиси.

Тошкент вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Оҳангарон тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими етакчи мутахассиси.

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси:
— Зарарли организимларни прогнозлаштириш ва мониториг қилиш бўлими мудири.

Тошкент вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси:
— Оққўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи- Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири.

—Чирчиқ шаҳар тиббиёт бирлашмаси - Кўп тармоқли марказий поликлиника мудири.

Тошкент вилояти статистика бошқармаси:
— Ишбилармонлик муҳити кузатувлари, тадбиркорликни ривожлантириш статистикаси бўлими бош мутахассиси.

—Оҳангарон тумани статистика бўлими бош мутахассиси.

— Қибрай тумани статистика бўлими бош мутахассиси.

Тошкент вилояти Бандлик бош бошқармаси:
— Ангрен шахар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори.

— Нурафшон шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази - Давлат мехнат хуқуқ инспектори.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 3 декабрдан 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos