Get Mystery Box with random crypto!

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танло | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Жиззах вилоятидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Жиззах вилоят филиали вилоят бошқарма ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Жиззах вилоят мактабгача таълим бошқармаси:
— Шароф Рашидов тумани мактабгача таълим бўлими бош ҳисобчиси;

— Шароф Рашидов тумани мактабгача таълим бўлими бош бухгалтер ўринбосари;

— Мирзачўл тумани мактабгача таълим бўлими Давлат ва нодавлат мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ҳамда ўқитишнинг муқобил шаклларини ташкил этиш шўъбаси мудири.

Ёшлар ишлари агентлиги Жиззах вилоят бошқармаси:
— Дўстлик туман бўлими Беш ташаббусни мувофиқлаштириш бўйича мутахассиси.

Жиззах вилояти Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси:
— Ғаллаорол тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими биринчи ўринбосари;

— Ғаллаорол тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими Кексалар ва фахрийларни қўллаб-қувватлаш, ёшларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш бўйича етакчи мутахассиси.

Жиззах вилояти статистика бошқармаси:
— Ташқи иқтисодий фаолият ва савдо статистикаси бўлими бошлиғи.

Жиззах вилояти маданият бошқармаси:
— Юрист;

— Бахмал тумани маданият бўлими бош бухгалтери;

— Пахтакор тумани Маданият бўлими бош ҳисобчиси.

Жиззах вилоят ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат махсулотлари хавфсизлиги давлат маркази:
— Фориш туман маркази директори.

Жиззах вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси:
— Зарбдор тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг Ердан самарали фойдаланиш масалалари бўйича ўринбосари;

— Дўстлик тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғининг иқтисодий масалалалр бўйича ўринбосари.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos