Get Mystery Box with random crypto!

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Қорақалпоғистон Республикасидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси филиали вазирлик, қўмита, бошқарма ва ташкилотлар билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг:
— Тахтакўпир тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими ходимлар, ҳужжатлар ва мурожаатлар билан ишлаш бўйича етакчи мутахассиси;

— Тахтакўпир тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бош бухгалтери;

— Хўжайли тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими бош бухгалтери;

— Хўжайли тумани Қишлоқ хўжалиги бўлими аграр тадбиркорлик агрокластерлар хўжалик бирлашмалари ва давлат хусусий шерикликни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассиси;

Қорақалпоғистон Республикаси Ўрмон хўжалиги қўмитаси:
— Тахтакўпир давлат ўрмон хўжалиги бош ўрмонбеги;

— Элликқалъа давлат ўрмон хўжалиги бош ўрмонбеги;

— Қипчоқ давлат ўрмон хўжалиги бош бухгалтери;

— Тўрткўл давлат ўрмон хўжалиги директор ўринбосари;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 3 декабрдан 12 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos