Get Mystery Box with random crypto!

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизи | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси билан ҳамкорликда Қўмита марказий аппаратидаги вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси марказий аппарати:

Ички аудит хизмати бўлими бошлиғи;

Ташкилий-назорат, статистика ва таҳлил бошқармаси етакчи мутахассиси;

Давлат ветеринария назорати бошқармаси бош мутахассиси.

Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги "Ўзбекчорванасл" агентлиги марказий аппарати:

Халқаро алоқалар ва инвестицияларни жалб қилиш бўлими бошлиғи;

Кадрлар масалалари бўйича бош мутахассис.

Чорвачилик маҳсулотларини бозор коньюктурасини таҳлил қилиш, қайта ишлаш ва экспортини ташкил этиш бўлими бошлиғи.

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 6 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos