Get Mystery Box with random crypto!

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ муста | Vacancy.argos.uz | Vakansiyalar portali

#Сурхондарё вилоятидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё вилояти филиали ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда қуйидаги вакант лавозимга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

— Шўрчи тумани мактабгача таълим бўлими мудири;

— Сурхондарё вилояти Туризм ва спорт бош бошқармаси Бандихон тумани Туризм ва спорт бўлими бошлиғи;

—Бандихон туман ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими умумий бўлим мутахассиси;

— Жарқўрғон туман ҳокимлиги маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бош мутахассиси;

— Жарқўрғон туман ҳокимлиги ижро назорати бош мутахассиси;

— Жарқўрғон туман ҳокимлиги ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича етакчи мутахассиси;

— Жарқўрғон туман хокимлиги капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича етакчи мутахассис;

— Жарқўрғон тумани халқ таълими бўлими Кадрлар бўйича инспектори;

— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекциясининг Сурхондарё вилояти бошқармаси Пахта хом ашёси, дон, уруғлар ва уларни қайта ишлашдан олинган маҳсулотлардан фойдаланишни назорат қилиш бўлими бош инспектори;

Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Ҳужжатлар 2021 йил 8 декабргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos