Get Mystery Box with random crypto!

ДИҚҚАТ! Халқаро таълим экспертлари иштирокида Республика ил | Ta'lim nazorati

ДИҚҚАТ!

Халқаро таълим экспертлари иштирокида Республика илмий-амалий конференцияси ташкил этилади

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг илк халқаро илмий-амалий онлайн конференцияси “Халқ таълими ходимларини узлуксиз касбий ривожлантиришнинг долзарб масалалари” мавзусида ўтказилади.

Конференцияда Халқ таълими вазирлиги, Британия кенгаши, “Delivery Associates” халқаро таълим ташкилоти, UNICEF, АҚШнинг Шимолий Жоржия Университетидан халқаро таълим экспертлари, шунингдек, Республикадаги ҳудудий малака ошириш таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари, бошқа таълим муассасалари ходимлари, илмий-услубий муассасалар мутахассислари, докторант ва мустақил изланувчилар анжуман мавзусига доир маърузалари билан иштирок этади.

Ўтказилиш куни: 2021 йил 4 июнь

Ялпи мажлис бошланиш соати: 10-00

ZOOM ҳаволаси https://deliveryassociates.zoom.us/j/97759531292

Институтнинг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

Telegram |Facebook |Website|YouTube