Get Mystery Box with random crypto!

Технология фани бўйича ўқув дастурларининг узлуксизлиги ва узв | Ta'lim nazorati

Технология фани бўйича ўқув дастурларининг узлуксизлиги ва узвийлиги билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди

Таълим инспекциясида технология фани бўйича ўқув дастурларини такомиллаштиришга бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Таъкидланишича, бугунги кунда мазкур фан бўйича такрорланган мавзулар 43 та, узвийлиги таъминланмаган мавзулар 83 та, янги киритишга ёки такомиллаштиришга таклиф этилган мавзулар 95 та, қисқартирилиши таклиф этилган мавзулар 96 та, бошқа таълим турига ўтказиладиган мавзулар 1 тани ташкил этади.

Мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича Таълим инспекциясининг «Узлуксиз таълимда фанлар узвийлиги» муҳокамалар портали орқали 150 дан ортиқ таклифлар қабул қилинди ҳамда Жиззах давлат педагогика институти, Бухоро давлат университети, Қўқон давлат педагогика институти профессор ўқитувчилари, Қашқадарё халқ таълими бошқармаси ва ишчи гуруҳ аъзолари хулосалари асосида мазкур таклифларнинг 100 таси дастур мазмунига киритилиб, 23 таси асослантирилди.

Youtube