Get Mystery Box with random crypto!

Халқ таълими тизими рақамларда Халқ таълими тизими статисти | Ta'lim nazorati

Халқ таълими тизими рақамларда

Халқ таълими тизими статистикаси илмий асосда таҳлил қилиниши тўғрисида хабар берган эдик.

Эндиликда халқ таълими тизими статистик маълумотлари бериб борилади

Бугунги кунда мактаблар сон жиҳатдан ортган, аммо ўқувчилар сонига нисбатан олиб қараганда 2016-2017 ўқув йилигача ушбу кўрсаткич -29,0%га пасайган.

Таълим тизимидаги ўзгаришлар, яъни 11 йиллик таълим қайта қўшилиши сабабли жорий йилда ушбу нисбат 2000-2001 ўқув йилига нисбатан 0,3%га ошган.

Ўқитувчилар сони таҳлили ҳам сон жиҳатдан ортган, бироқ мактаблар сонига нисбатан солиштирилганда 2016-2017 ўқув йилигача -6,2%га пасайиб кетган.

Бу йилга ўқитувчиларнинг мактабларга қайтиши сабаб ушбу кўрсаткич 15,2%га ошган.

Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, шаҳар жойларда ўқитувчилар сони 2,2 баробарга ортган бўлса, қишлоқ жойларда сони 4,0%га ошган холос. Сабаби юқори билимли кадрлар шаҳар жойларда қолишмоқда.

Халқ таълими статискаси маълумотларини кузатиб боринг!

Telegram |Facebook |Website|YouTube