Get Mystery Box with random crypto!

Хирш индексини қўтаришнинг 16та усули. 0. Ўзингизни реклама | UzTadqiqot

Хирш индексини қўтаришнинг 16та усули.

0. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
1. Биринчи навбатда қизиқарли ва долзарб мавзуларда сифатли оммабоб мақолалар ёзинг. Кўпчилик мақолага унинг мавзусига қараб қизиқади ва ўқийди.
2. Адабиётлар рўйхатини тузишга алоҳида эътибор беринг, иложи борича, катта библиографик рўйхат тузинг. Кўплаб муаллифлар ўзларининг илмий ишларига иқтибослар қидиришади. Аксарият ҳолларда улар ҳам бошқа илмий ишларида сизга ҳавола қилишади.
3. Бошқа бир олим (ҳамкасб) ёки гуруҳ билан “тил бириктирган” ҳолда ўзаро иқтибос олинг.
4. Ўзингизга ҳавола қилишдан тортинманг. Биринчидан, бу Хирш индексини қўтаришга хизмат қилади. Иккинчидан эса ўқувчилар ушбу мавзуда бошқа илмий ишларингиз ҳам борлигини кўришади.
5. Сиз Scopus ёки WoSда мақола нашр этдингизми, дарҳол ҳамкасблар, дўстлар ёки шогирдларга хабар беринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
6. Ижтимоий тармоқларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида маълумотлар жойлаштиринг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
7. Илмий анжуманларда қилинган чиқишларда ёки докладларда Scopus ёки WoSда нашр этган мақола хақида айтиб ўтинг. Ўзингизни реклама қилишдан уялманг.
8. ResearchGate («ресерч гейт») – researchgate.net ижтимоий тармоғида рўйхатдан ўтинг ва Scopus ёки WoSда нашр этилган мақолангизни жойлаштиринг. Scopus ёки WoSда нашр этган мақолалар аксарият ҳолатларда пуллик бўлиб, мақолаларни олиш илм ахлига қимматга тушади.
9. Иложи борича мақолани очиқ журналларда «open access journals» нашр қилинг.
10. Мақолани нашр этиш учун ўзингизга мос журнални танланг. Яъни вазифа ва мақсадлари билан танишиб чиқинг, Scopus ёки WoSда индексацияда ўтишини текширинг.
11. Мақолада маълумотлардан фойдаланишга алоҳида эътибор беринг.
12. Муайян мавзулар бўйича муаммоларни батафсил қамраб олган мақолалар ёзинг.
13. Scopus ёки WoSда шахсий профиль очинг, ва унда нашр этган мақолани жойлаштиринг.
14. Мақолалар нашр этишда Фамилия ва Исмингизни ҳар сафар инглиз тилида бир шаклда ишлатинг. Бу қидиришни осонлаштиради.
15. Хирш индексини қўтармоқчи бўлсангиз Фамилия ва Исмингизни алмаштирманг.
16. Жуда бахс ва мунозара келтириб чиқарадиган (ёки ҳатто нотўғри фикрли бўлса ҳам) мақола ёзинг. Мунозара жараёнида сизга хаволалар кўпаяди.

@uztadqiqot