Get Mystery Box with random crypto!

Мақсадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса учу | UzTadqiqot

Мақсадли докторантура — бир олий таълим ёки илмий муассаса учун етишмаётган илмий даражали кадрларни бошқа муассасада шартнома асосида тайёрлаш.
Мақсадли докторантурага номзодлар буюртмачи ташкилот томонидан тавсия этилади. Бунда, бир ўринга юборилаётган номзодларнинг сони қоида тариқасида камида икки нафар бўлиши лозим.
Мақсадли докторантурага ўқиш учун талабгорлардан ҳужжатлар олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси қабул комиссияси томонидан ҳар йили 15 сентябрдан 15 октябргача бўлган даврда қабул қилинади.
Докторантурани муваффақиятли якунлаган шахс уни ўқишга юборган буюртмачи ташкилотда камида уч йил ишлаб бериши лозим.

@uztadqiqot