Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилда ажратилган мувофиқ ипотека кредитларининг ҳудуд бўй | O'ZBEKISTON IPOTEKANI QAYTA MOLIYALASHTIRISH KOMPANIYASI

2021 йилда ажратилган мувофиқ ипотека кредитларининг ҳудуд бўйича таснифи: Хоразм вилояти.

Ўтган йили вилоятда 682 нафар жисмоний шахсларга 120,2 млрд.сўм миқдоридаги мақбул ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳудудда ажратилган жами ипотека кредитларининг 31,0 фоизини ташкил этган.

Кредит олувчиларнинг 67,9 фоизини ёки 463 нафарини 40 ёшгача бўлган жисмоний шахслар ташкил этган.

Шунингдек, ажратилган кредитларнинг 33,7%и (230 нафар) аёллар ҳиссасига тўғри келган.

Ҳудудда Компания ресурслари ҳисобидан ипотека кредитлари ажратиш бўйича Hamkorbank (161 нафар), Қишлоққурилишбанк (152 нафар) ва Асакабанк (142 нафар) етакчи бўлишган.

Web-site | Telegram | Instagram | LinkedIn