Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилда ажратилган мувофиқ ипотека кредитларининг ҳудуд бўй | O'ZBEKISTON IPOTEKANI QAYTA MOLIYALASHTIRISH KOMPANIYASI

2021 йилда ажратилган мувофиқ ипотека кредитларининг ҳудуд бўйича таснифи: Қорақалпоғистон Республикаси.

2021 йил давомида ҳудудда 815 нафар жисмоний шахсларга 120,4 млрд.сўм миқдоридаги мақбул ипотека кредитлари ажратилган. Бу ҳудудда ажратилган жами ипотека кредитларининг 32,1 фоизини ташкил этади.

Кредит олувчиларнинг 69,8 фоизини ёки 569 нафарини 40 ёшгача бўлган жисмоний шахслар ташкил этган.

Ажратилган кредитлардаги аёллар томонидан расмийлаштирилган кредитлар улуши 37,4%га (305 нафар) етган.

Ҳудудда мақбул ипотека кредитлари ажратиш бўйича Ўзсаноатқурилишбанк (222 нафар), Hamkorbank (154 нафар) ва Агробанк (122 нафар) етакчи бўлишган.

Web-site | Telegram | Instagram | LinkedIn