Get Mystery Box with random crypto!

Муваффақиятга эришган ўзбек аёли Лутфихоним Саримсоқова Ўзб | Hayot davomida o‘qish

Муваффақиятга эришган ўзбек аёли

Лутфихоним Саримсоқова


Ўзбек театр санъатининг ёрқин юлдузларидан бири, Муқимий номидаги мусиқали драма театри актрисаси Лутфихоним Саримсоқова 1896 йилда Фарғона вилояти Риштон туманидаги Риштон қишлоғида туғилган.

Лутфи Саримсоқованинг ижоди халқ ҳаёти билан боғлиқ. У кўплаб ўзбек аёлларининг тимсолларини гавдалантириб, фарзандининг бахти учун курашувчи чуқур она тимсолларини яратган. Лутфихоним аяни кино санъатида ёрқин, ёдда қоларли образлари билан хотираланади.

“Қасам” фильмида Она, “Шоҳи сўзана”да Холниса, “Фарзандлар”да телба аёл, “Сен етим эмассан” фильмида Фотима опа, “Маҳаллада дув-дув гап”да Меҳринисо, “Ҳадя” фильмида Ҳадя ва бошқа ўнлаб ролларда суратга тушган.

У “Ўзбекистон халқ артисти” унвони ҳамда орден ва медаллар билан тақдирланган. 95 ёшида 1991 йили вафот этган. Ўзбекистон Республикаси истиқлолининг ўн йиллигида унга “Буюк хизматлари учун” ордени берилган.