Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Илхом Хамраев т | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Илхом Хамраев ташаббуси билан “Катта Қани” МФЙ мажлислар залида “Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутат иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтди. Депутат барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолди.