Get Mystery Box with random crypto!

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

O’zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Фазилов Равшан Абдулхайевич иштирокида Юнусобод туманидаги 313-сонли умумтаълим мактабининг мажлислар залида “Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Тадбир жараёнида депутат иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтди. Учрашув сўнгида депутат барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолди.