Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депута | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов, Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Илхом Хамроевлар иштирокида 139-Октепа сайлов округдаги “Қуйи Дархон” МФЙ мажлислар залида “Конституция меники, сеники, бизники!”, “Конституция ўзимизники!” шиори остида тадбир ташкил этилди. Тадбирда сўзга чиқганлар янгиланаётган Конституция лойиҳасининг ишлаб чиқилиши, киритилаётган ўзгартиришлар, янги нормалар аҳамиятига тўхалиб ўтишди. Депутатлар томонидан “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳияти тўғрисида учрашув иштирокчиларига тўлиқ ва батафсил маълумотлар беришди. Учрашув сўнгида депутатлар учрашув иштирокчиларини халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган рефрендумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.