Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлари Шавкат Сай | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Юнусобод туман Кенгаши депутатлари Шавкат Сайфуллаев, Шавкат Курбанбаевлар иштирокида “Хусниобод” МФЙда “Халқ Конституцияси, халқ танлови” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутатлар тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтишди. Депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди. Тадбир концерт дастурига уланиб, куй-қўшиқларга навбат берилди.