Get Mystery Box with random crypto!

Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатли | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Халқ депутатлари Яккасарой туман Кенгашидаги ЎзЛиДеП депутатлик гуруҳи раҳбари Ахмат Некбаев иштирокида “Абдулла Қаххор” МФЙ мажлислар залида “Биз очиқлик ва ошкораликни танлаймиз!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган учрашув ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутат тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтди. Учрашув сўнгида депутат барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолди.