Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депута | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дурбек Ахмедов, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши депутати Гулчеҳра Исхакова, Халқ депутатлари Учтепа туман Кенгаши депутати Илҳом Ҳамраев иштирокида 197-сонли умумтаьлим мактабида “Конституция ўзимизники!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутатлар тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтишди. Учрашув сўнгида депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.