Get Mystery Box with random crypto!

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши ра | O'zLiDeP Toshkent shahar Kengashi

O`zLiDeP Тошкент шаҳар Кенгаши ҳузуридаги Фахрийлар Кенгаши раиси, O`zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси Тўрабек Назаров, O`zLiDeP Олмазор туман Кенгаши раиси, Халқ депутатлари Олмазор туман Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи раҳбари Анваржон Шермуратов иштирокида “Мискин” МФЙ ҳудудидаги “Ceramics Plus” МЧЖда “Бу менинг танловим – бу менинг Конституциям!” шиори остида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий қонуни лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган тадбир ташкил этилди. Учрашув жараёнида депутатлар иштирокчиларга тўлиқ ва батафсил маълумотлар бериб ўтдилар. Учрашув сўнгида депутатлар барчани халқимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан, 30 апрелда бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақириб қолишди.