2023-04-08 23:54:04
Бугун Хўжайли тумани “Суенли” МФЙ да жойлашган 48-сонли умумтаълим мактабида М.Ибрагимов, Б.Сабиров, К.Хожамуратов ҳамда М.Жалеловлар иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси конституцион қонуни бўйича референдумга тайёргарлик ишлари, янги таҳрирдаги қомусимизнинг мазмун моҳияти ва асосий принципларини таҳлил қилишга бағишланган тадбир ташкил қилинди. Тадбирда М.Ибрагимов ва бошқалар сўзга чиқиб Конституциясининг мазмун-моҳияти, янги нормалар, қонунлар ва қонуности ҳужжатларнинг жамиятимиз, шу жумладан, ҳар бир инсонга қай даражада муҳимлиги ҳақида атрофлича тушунтириш берди. Конституцияда деярли барча соҳада, масалан, соғлиқни сақлаш, таълим олиш, камбағалликни қисқартириш, бандликни таъминлаш, ишсизликдан ҳимоя қилиш бўйича давлат ўзига қатор янги мажбуриятлар олиши белгиланмоқда. Тадбир сўнгида барчани халкимиз тақдири ва эртанги кунини белгилаб берадиган тарихий Қонунга бефарқ бўлмасдан 30 апрель куни бўлиб ўтадиган референдумда фаол иштирок этишга чақирди
64 views20:54