2023-04-17 16:46:54
СИЁСИЙ ПАРТИЯЛАР ВАКИЛЛАРИ ИШТИРОКИДА УМУМХАЛҚ РЕФЕРЕНДУМИ ТАРҒИБОТИГА БАҒИШЛАНГАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Шу кунларда Амударё туманининг барча қишлоқ ва маҳаллаларида, ўқув муассасаларида амалдаги Конституциямизга киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан “Янги таҳрирдаги Конституция – ижтимоий давлат кафолати” мавзусида тарғибот-ташвиқот тадбирлари, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган умумхалқ референдумини эркин, шаффофлик асосида ўтказишга бағишланган учрашувлар, давра суҳбатлари, ошкора мулоқот тадбирлари ўтказилмоқда.
Шуниси эътиборлики, бўлиб ўтаётган бу каби тадбирларга аҳоли қатламларини кенг жалб этиш, ҳар бир инсон қалбида она Ватанга, келажак авлод ва халқ бахт-саодати учун дахлдорлик ҳиссини уйғотишга қаратилган бири-биридан қизиқарли маърузалар ўқилаётгани сайловчиларга манзур бўлмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири жорий йилнинг 15 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Президенти таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби биносида ҳам ўтказилди.
“Янги таҳрирдаги Конституция – ижтимоий давлат кафолати” мавзусидаги мазкур тадбир Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Амударё туман Кенгаши ҳамда Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Амударё туман ихтисослаштирилган мактаби педагогика жамоаси ҳамкорлигида ташкил этилди.
Ошкора мулоқот, очиқлик ва шаффофлик асосида ўтказилган мазкур тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман Кенгаши аппарат раҳбари Яхшимурод Аҳмедов, Жўқорғи Кенгес депутати Қувончбой Боймуродов, халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши депутатлари Муқаддас Бекназаровва ҳамда Муяссар Раҳматуллаева, шунингдек, мамлакатимизда фаолият олиб бораётган сиёсий партиялар вакиллари, умумхалқ Референдумида биринчи марта овоз берадиган ёшлар иштирок этишди.
Давоми:
http://amunews.uz/news/8834
Kanalga a’zo bo‘ling: https://t.me/amunewsuz
Sayt | OnlineTV | ATVga tabrik | YouTube
104 views13:46