Get Mystery Box with random crypto!

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси | O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати О.Отахонова депутат ёрдамчиси А.Олимжонов Шаҳрихон тумани ҳокимлиги, прокуратура вакиллари билан биргаликда, 2-сектор ҳудудидаги Қушқўноқ маҳалласида аҳоли билан учрашув ўтказди. Унда депутат юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида сўз юритиб,  қонунчиликдаги янгиликлар ва ўзгаришлар хусусида учрашув қатнашчиларига маълумотлар берди.
Мулоқот асносида фуқароларнинг муаммо ҳамда таклиф-мулоҳазалари  тингланди. Бир қатор мурожаатлар шу жойнинг ўзида ижобий ҳал этилди. Шунингдек,  депутат маҳалладаги ижтимоий кўмакка муҳтож оилалар, беморлар ҳолидан хабар олди
https://t.me/uzlidepandijon