Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси | O‘zLiDeP Андижон вилоят Кенгаши

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг ўтиз бир йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисидаги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, O’zLiDeP Қўрғонтепа туман Кенгаши томонидан тумандаги "Ватанпарвар" ташкилоти қошидаги бошланғич партия ташкилотида “Янги Ўзбекистонда-эл азиз, инсон азиз!” шиори остида тарғибот тадбири ўтказилди. Тадбирда ташкилот ходимлари ва фаоллар иштирок этдилар.
Тадбирда сўзга чиққанлар томонидан, Буюк истиқлолимизнинг халқимиз, айниқса, ёш авлод қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуларини камол топтириш, юртимизни ҳар томонлама эркин, обод ва фаровон яшаши бу давлат мустақиллигидир, айнан миллий мустақиллик эл-юрт учун жаҳон ҳамжамиятидан муносиб ўрин эгаллаб, ҳуқуқий демократик давлат ва эркин фуқаролик жамиятини қуриш, шу жумладан, ҳаётнинг турли соҳа ва тармоқларида кенг кўламли ислоҳотларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратиб, эришаётган барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаи бўлиб келаётганлиги тўғрисида маълумотлар бердилар.
Тарғибот тадбирлари давомида иштирокчилар қизиқтирган саволларига жавоблар олдилар. Тадбир якунида партиямиз томонидан тадбирнинг фаол иштирокчиларига совғалар берилди.