Get Mystery Box with random crypto!

Бир қатор товарлар, жумладан, гўшт, сарёғ ва ун импорти бўйича | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Бир қатор товарлар, жумладан, гўшт, сарёғ ва ун импорти бўйича божлар бекор қилинди

Бу Ўзбекистоннинг 2022 йилги давлат бюджети тўғрисидаги қонун ижросини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги президент қарорида назарда тутилган. Ушбу маҳсулотлар учун ставкалар 5% ва 20% орасида эди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилнинг 1 майидан бошлаб ўсимлик мойи, кунгабоқар уруғлари ҳамда зиғир ва соя импорти, шунингдек, ўсимлик мойини ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш айланмасига (пахта ёғидан ташқари) ҚҚС ставкаси нольга тенглаштирилган эди.

2021 йилнинг 10 октябридан 31 декабрига қадар бўлган даврда гўшт (мол, қўй, товуқ), тирик ҳайвонлар (қорамол ва парранда) ва уларни сўйишдан олинган маҳсулотларни, картошкани ҳамда музлатилган балиқни реализация қилиш бўйича айланма ва уларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ҚҚСдан озод қилинган эди.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube