Get Mystery Box with random crypto!

Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ў | O'zLiDeP | УзЛиДеП | UzLiDeP

Шавкат Мирзиёев ва Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди.

Суҳбатда давлат раҳбарлари Қозоғистондаги вазиятнинг ривожланиши, республикадаги ҳолатни барқарорлаштириш, тез фурсатда тинчлик ва осойишталикни қайта тиклаш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашдилар.

Ўзбекистон етакчиси Қозоғистоннинг биродар халқи ва раҳбариятини уларнинг мамлакат барқарорлиги ва фаровонлигини таъминлаш йўлидаги саъй-ҳаракатларида доимо қўллаб-қувватлашини яна бир бор тасдиқлади.

Сайт | Facebook | Instagram | TikTok | Twitter | YouTube